Light | 14:15 / 30.05.2019
16145
2 дақиқада ўқилади

Греция ороллари: ҳордиқ учун қай бирини танлаган маъқул?

Грецияда олти мингта орол бор. Уларга ташриф буюриш истагидаги сайёҳлар сони ҳам ҳар йили тобора ортмоқда. Бунинг сабаблари ҳам талайгина.

Сайёҳларни Грециядаги қайси жиҳатлар ўзига жалб этади? Грецияда 300 га яқин аҳоли яшайдиган ороллар ва ундан ҳам кўпроқ дам олиш масканлари бор. Сайёҳлар чиройли қумли пляжларга дам олиш, афсона ва маъбудлар шаҳарларининг тарихи билан танишиш учун борадилар.

Пляжлар, Ўртаер денгизининг иқлими ва маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги – дам олувчилар сонининг ортишига сабаб бўладиган жиҳатлар бу билан якунланмайди. Агар Греция билан танишиш учун саёҳатга отланишга қарор қилсангиз, қизиқарли йўналишлар билан танишинг. Эътиборингизга ана шундай бир неча оролларни тақдим этамиз.

Фото: Wikipedia

Корфу

Энг машҳур ороллардан бири. Корфу – элегант архитектура, Византия черковлари, гуллар билан безатилган кенг майдонлар.

Фото: Wikipedia

Закинтос

Кўнгил очишни истаганлар учун энг яхши танлов. Саргузашт изловчилар бу ерда қизиқарли пляжлар, кўрфазлар, яшил зайтун дарахтлари ва узумзорларни томоша қилишлари мумкин.

Фото: Wikipedia

Кефалония

Бугун мазкур жой машҳур эмас, демак сайёҳлар билан «тўлиб-тошмаган». Кефалония - Ионий денгизидаги йирик орол. Бу ерда ҳаво розмарин (хушбўй мой олинадиган бута) ифорига тўйинган. Сайёҳларни чиройли, қумли пляжлар ва денгиз ғорлари хурсанд қилади.

Фото: Wikipedia

Лефкас

Орол энг гўзал грек ороли деб тан олинган. Бу ерда кўплаб музейлар, черковлар ва ёдгорликларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин. Орол кўпинча босқинчилар таъсирига тушиб қолган. Бу эса ёрқин из қолдирган.

Фото: Wikipedia

Тасос

Бу Грециянинг энг шимолий ороли. Жой қулай иқлими, кўп сонли пляж ва кўрфазлари билан донғи чиққан.

Мавзуга оид