Ўзбекистон | 16:30 / 31.05.2019
40067
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда АЭС Жиззах вилоятида қуриладиган бўлди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида Атом электр станцияси қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва мазкур ҳамкорлик доирасидаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, 2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган тахминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи амалга оширилди. 

Фото: “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати

“Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда олиб борилди.   

Фото: “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати

Тадқиқотлар натижалари, муҳандислик-техника ва иқтисодий аҳамияти ҳамда  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилишини  амалга ошириш  лойиҳасини назорат қилувчи Республика ишчи гуруҳининг  қўшма мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги  ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш Агентлигининг илмий – техник ва экспертлик кенгаши  Қарори, шунингдек, мутахассислар, халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб, АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида  Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди. 

Ҳозирги кунда танланган майдонни тасдиқлаш ҳамда лицензиялаш борасида муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи давом эттирилмоқда. 

Фото: “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати
Фото: “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати

Лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш ва  лойиҳавий ечимларни  ишлаб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 17 май куни «Aтомстройэкспорт»  (“Росатом” Давлат корпорациясининг муҳандислик бўлимига тегишли АЖ)  билан техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланди, мазкур жараённинг Дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ходимлар ва техника мобилизацияси (тақсимоти) бўйича ишлар бошлаб юборилди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти