18:41 / 31.05.2019
13629

Трамп Эрдўғаннинг С-400 бўйича ишчи гуруҳ тузиш таклифини қабул қилди

Фото: Global Look Press

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия етакчиси Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуалари сотиб олаётганлиги муносабати билан ишчи гуруҳ тузиш ҳақидаги таклифини ижобий баҳолади, деб хабар берди NTV телеканали.

"Трамп Эрдўғаннинг С-400 бўйича ишчи гуруҳ тузиш ҳақидаги таклифига ижобий ёндашди", - дея иқтибос келтиради телеканал ўз манбасидан.

Эрдўған чоршанба куни Трампга яна бир бор С-400 бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Туркия С-400 тизимини сотиб олишдан воз кечмаслигини ва унинг биринчи партияси июлда мамлакатга етказиб берилишини билдирди.

АҚШ С-400 тизими НАТО стандартига мос келмаслигини айтмоқда ва Туркияга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Top