Жамият | 10:45 / 01.06.2019
4860
1 дақиқада ўқилади

Дўконни тунаган ўғрилар ушланди

Фото: KUN.UZ

2019 йил 23 май куни Бухоро тумани Шергирон МФЙда яшовчи 22 ёшли Ш.Қ. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 5 майга ўтар кечаси номаълум шахслар ўзига тегишли дўкон эшигини бузиб кириб, у ердан 5 млн. сўм пуллари, умумий қиймати 2 млн. сўмлик турли хилдаги тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қоракўл тумани Тинчлик маҳалласида яшовчилар 37 ёшли С.Х., 39 ёшли М.Р. ва Навбаҳор маҳалласида яшовчи 33 ёшли Ш.П.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Мавзуга оид