Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда сунъий марваридлар қандай етиштирилади?
Бир неча асрлар муқаддам марварид жуда қиммат эди. Марваридни барча моллюскалардан ҳам топиб бўлмасди, у ўнтадан биттасида учрарди. Марвариднинг ўсиши учун ҳам кўп вақт талаб этиларди. Кейинчалик хитойликлар чиғаноққа ташқи жисм солиб қўйилса, моллюскалар уни марваридга айлантиришининг гувоҳи бўлишди. Марварид етиштириш ана шу тарзда бошланди. Бироқ бир неча асрлардан кейингина Японияда у жуда кенг масштабга етказилди. Айнан бу ерда 20 тоннага яқин марварид етиштирилади. Бугун японлар мазкур соҳада етакчи ўринларни эгаллаб келишмоқда. Travelask.ru томонидан тақдим этилган маълумотлар ана шу ҳақида.
Аго-Бэй қўлтиғидаги Sakaguchi Akoya марварид фермаси. Бу марварид етиштириш билан шуғулланувчи Сакагути оиласининг учинчи авлоди. Уларнинг марварид доналари диаметри 3 миллиметрдан 1 сантиметргача етади.
Айнан шу ерда илк марта сунъий марварид етиштиришни бошлашган. Кейинчалик амалиёт бутун дунёга тарқалди. 1893 йилда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири чиғаноққа ташқи жисмни сунъий тарзда киритди. Умуман олганда, бари худди табиатдаги каби: қум зарраси марварид чўнтагига тушади, кейин эса мўъжиза юз беради.
Фермер устрицали тўрни олмоқда. Яна ўн йил ўтгач идеал даражадаги думалоқ марваридларни етиштириш учун мазкур усул такомиллаштирилди.
Дастлаб Sakaguchi Akoya маҳсулотини бачкана деб ҳисоблашди, бироқ вақт ўтиши билан унинг машҳурлиги тобора ортди.
Фермерлар устрицага ядрони жойлаштиришмоқда. Одатда моллюскадан олинган шарча ва бошқа устрицанинг донорлик қобиғи ядро сифатида қўлланилади. Ана энди иш бошланади: бир неча ой давомида устрица тиришқоқлик билан садаф ажратади ва ташқи жисмни «яширади».
Аго-Бэй қўлтиғидаги моллюскали тўр.
Марваридни кўрфазда сув совуқ бўлганида, декабрь ойида йиғиб олинади.
Йиғиб олингач, сунъий марварид сараланади. Устрицанинг бор-йўғи 5 фоизи ишлаб чиқаришга юбориладиган идеал марваридни етиштириб беради. Айрим устрицаларда эса умуман ҳеч нарса ҳосил бўлмайди.
Устрицаларни тозалаш.
Сўнгги ўн йил ичида Японияда 20 тонна марварид етиштирилган. Бу тахминан 150 миллион долларга тенг. 2027 йилга келиб японлар кўрсаткични 180 миллион долларга етказишни режалаштиришган. Бироқ бу ўтмишдаги кўрсаткичларга қараганда анча паст. 1980-йилларда Япония умумий қиймати тахминан 800 миллион долларга тенг бўлган 70 тонна марварид етиштирган.
Sakaguchi Akoya фермасидаги устрицадаги марварид.
Японияда марвариддан ясалган буюмлар оилавий ёдгорлик ҳисобланиб, авлоддан авлодга мерос қилиб қолдирилади. Анъана тарзида марваридли тақинчоқлар тўйдан олдин келинга совға қилинади. Айнан улар – япон келинларининг асосий аксессуарларидан биридир.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026