Тошкентда ФҲДЁ ҳақидаги маълумотномалар ДХМ орқали берилиши йўлга қўйилди

Фото: ЎзА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
Жорий йилнинг 7 июнидан бошлаб мурожаатчилар мазкур давлат хизматидан экстерриториал тамойил асосида ўзларига қулай бўлган исталган Давлат хизматлари марказларига келган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Марказ ходими мурожаатчи номидан сўровнома тўлдиради ва сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;
ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;
ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олинади.
Қарорга кўра, давлат хизматини кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Фуқаролардан давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб этилганда ёки тамагирлик ҳолатларига йўл қўйилганда Давлат хизматлари агентлигининг 1148 қисқа рақамли Ишонч телефонига мурожаат этишлари сўралади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади

18:35 / 18.07.2024
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради

11:16 / 11.07.2024
Болаларни боғчага жойлаштириш соддалаштирилди

10:48 / 11.04.2024