Лойиҳаловчилар ва қурувчилар энди малака оширади

Фото: Shutterstock
Ундан ким ва қандай даврийликда ўтади, қайси ташкилотлар курсни ўтказади, тингловчилар қандай аттестациядан ўтказилади – Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 йилдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган низом ушбу ва бошқа саволларга жавоб беради.
Norma’нинг ёзишича, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида фаолият олиб борадиган муассасалар кадрлари малакасини ошириш курслари:
• раҳбар ва мутахассислар учун - Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги Архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида;
• ишчи касб эгалари учун - Қурилиш вазирлиги таркибидаги касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этилади.
Ўқитиш қурилишда юқори технологик усулларни ўзлаштиришга ва кадрларнинг касб ва малака даражасини доимий ошириб боришга ёрдам беради.
Ким малака ошириши шарт ва ўқитиш қандай ташкил этилади?
Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида фаолият олиб борадиган давлат корхоналари ва устав капиталида (фондида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқни ташкил этувчи юридик шахсларнинг раҳбар ва мутахассислари, ишчи касб эгалари ҳар 5 йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт. Бошқа ташкилотлар учун бу тавсиявий тусга эга.
Ўз мутахассисларини ўқитишга юбориш учун ташкилотлар ҳар йили 20 ноябрга қадар малака ошириш муассасасига тегишли буюртманомани топширишлари керак. Унда мутахассиснинг Ф.И.О., қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатилади. Барча топширилган буюртманомалар асосида 10 дан 25 нафаргача тингловчи бўлган академик гуруҳлар ташкил этилади. Дарс беришга юқори салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар ва малакали мутахассислар доимий равишда жалб этилади. Бундан ташқари, кадрлар, шу жумладан лекторлар хорижий мамлакатларда стажировка ўташлари мумкин. Курс йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари икки ой муддатда тасдиқланади.
Ўқитиш шакли – кундузги ва масофавий. Масофавий курсларда тингловчилар дастурни махсус веб-сайтда тақдим этилган ўқув-услубий материаллар асосида мустақил равишда ўзлаштирадилар. Электрон мультимедиали қўлланмалар, виртуал кутубхоналар, видеоконференциялар, Интернет ёрдамида мулоқот ва ахборот олиш имкониятлари ўқитишга кўмаклашади. Электрон рўйхатдан ўтиш учун малака ошириш муассасаси веб-сайтида анкетани тўлдириш зарур.
Курс тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
Ўқитиш тугагандан кейин тингловчилар аттестациядан ўтказилади. У якуний тест синовлари, битирув иш ҳимояси, шунингдек амалий имтиҳондан (ишчи касб эгалари учун) иборат. Синов 100 баллик тизим орқали баҳоланади.
Ўқитиш 36 ва 72 академик соатдан иборат бўлган йўналишлар гуруҳлари учун тест синовлари 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида топширилади. Камида 55 балл тўплаган тингловчи тест синовларидан ўтган ҳисобланади. Ўқитиш 144 академик соат бўлган гуруҳлар якуний битирув ишини топширади. Аттестациядан муваффақиятли ўтиш учун 100 баллдан камида 55 балл тўплаш зарур.
Ишчи касб эгалари учун амалий имтиҳон ўтказилади. 100 баллдан камида 55 балл тўплаган тингловчи ўтган ҳисобланади. Ўқитиш ва аттестациядан муваффақиятли ўтиш якунларига кўра сертификат берилади.
Ҳужжат 1.06.2019 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 17:55
-
Фронтда энг йирик алмашув, Мадридда кўз ёшлар – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:53
-
Россия ва Украина асирлар алмашинувини якунлади
Жаҳон | 17:29
Мавзуга оид

10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади

13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади

08:55 / 06.02.2025
Улушдорлар қурувчини махсус платформа орқали текшириши мумкин бўлади

14:31 / 01.02.2025