14:35 / 05.06.2019
34511

Трамп Эронга ҳарбий зарба берилиши мумкинлигини айтди

Фото: AP Photo/Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан музокара ўтказишга тайёрлигини, аммо Эронга ҳарбий зарба берилиши ҳам мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

«Ҳарбий операция ўтказиш эҳтимоли ҳар доим бор. Буни истайманми? Йўқ, истамаган бўлардим. Аммо Эронга зарба бериш эҳтимоли ҳар доим мавжуд», — деди у.

Трампнинг сўзларига кўра, у президентликка сайланган вақтда бу давлат «ашаддий душман» бўлган. 

«Ўша вақтда улар дунёдаги биринчи рақамли террорчи давлат эди ва эҳтимол, ҳозир ҳам шундайлигича қолмоқда», — деди АҚШ президенти.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майкл Помпео АҚШ Эрон билан янги ядровий келишув имзолашга тайёрлигини маълум қилганди.

Top