14:04 / 06.06.2019
4413

Ўзбекистонда «Инвесторлар куни» жорий этилиши мумкин

Фото: Shutterstock

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида республикада “Инвесторлар куни”ни жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Билдирилишича, инвестициялар мамлакат тараққиёти ва иқтисодиёт барқарорлигининг гарови. Ушбу ҳақиқатни англаган ҳар бир давлат инвестицияларни ўзлаштириш орқали ўзи учун мустаҳкам тараққиётни кафолатлайди, дейилади мурожаатда. 

“Шу мақсадда, инвесторларни жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўради. Чунки, инвестиция – бу тараққиёт дегани, муайян соҳанинг ривожи учун ажратилган истиқболли сармоя дегани. Шу сабабли, инвестицияларни янада кўплаб жалб этиш, тармоқ ва соҳаларни ривожлантириш, шу билан биргаликда, улар учун муносиб шароитлар яратиш зарур. Инвесторларни қадрлаган юртнинг ривожи жадал ва эртаси порлоқ бўлади”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Шу муносабат билан республикада “Инвесторлар куни”ни жорий этиш таклиф қилинган.

Top