Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшработда газ баллони портлаши оқибатида бир киши касалхонага тушди
2019 йил 4 июнь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшовчи 33 ёшли А.А. уйининг айвонида газ баллонини тузатаётган вақтида газ баллонидан газ сизиб чиқиб, чақнаш содир бўлиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда айвоннинг шифт ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда А.А. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:57 / 07.09.2025
“Сибир кучи–2” битимига Трамп туртки бердими?
14:25 / 05.09.2025
Андижонда ёнилғи ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди
12:29 / 04.09.2025
Электр ва газ учун компенсация олган оилалар сони кўпайди
08:34 / 04.09.2025