Жаҳон | 17:00 / 06.06.2019
5715
1 дақиқада ўқилади

ЕИ виза бериш тартибини ўзгартирди ва консуллик йиғими учун тўловни оширади

Фото: EPA

Евроиттифоқ ЕИ мамлакатларига киришни осонлаштириш мақсадида виза бериш тартибини янгилади. Бу ҳақда ЕИ кенгаши баёнотида маълум қилинди.

"Бугун кенгаш виза кодекси қоидаларига легал саёҳатчилар учун шароитларни яхшилайдиган ҳамда миграцион инқироз билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш имкониятларини кенгайтирадиган тузатишлар киритди", - дейилади баёнотда.

Кенгашнинг билдиришича, "янги қоидалар легал саёҳатчилар учун виза олиш жараёни янада осон ва тез бўлишини таъминлайди". 

Шу билан бирга, ЕИ консуллик йиғимини 60 евродан 80 еврога оширади.

"Аъзо давлатлар виза расмийлаштириш харажатларини яхшироқ қоплаши учун виза йиғими 80 еврогача оширилади", - деб аниқлик киритди кенгаш.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, ҳозирда Шенген мамлакатларига кириш учун 102 давлат фуқаролари виза олишлари мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид