Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоятида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилояти Пешку туманида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро вилояти Пешку туманининг Жонгелди массивида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерлари - саноат зонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Норуда фойдали қазилмалар хом-ашёларини кластерлар усулида чуқур қайта ишлашни йўлга қўйган ҳолда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:
цемент хомашёсини, оҳактош, гипс ва бошқа хом-ашёларни қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, юқори маркали цемент ишлаб чиқариш ва цементни қайта ишлаш орқали қуруқ қурилиш қоришмалари, замонавий темир-бетон маҳсулотлари ҳамда янги турдаги қурилиш материаллари, шу жумладан газобетон каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
мармар ва гранит конларини ўзлаштириш, замонавий пардозбоп қоплама тошлар ишлаб чиқариш, шу жумладан плитка, мозаикалар, мармар ва гранитдан плиталар ишлаб чиқариш;
графит конини тўлиқ ўрганиш, уни саноат усулида қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, графит электрод, тез зарядланувчи аккумуляторлар учун графит таёқчалар (стержин) ва замонавий электро-техника саноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
минерал бўёқлар хом-ашёси – охрани қазиб олишни ташкил этиш, ундан тайёр маҳсулотлар, бўёқлар, минерал тўлдиргичлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
қум-шағал аралашмаси конларни ўзлаштириш, саралаш ва майдалаш қувватларини барпо этиш ҳамда инерт материаллар (қум, шағал)дан тайёр темир-бетон маҳсулотлари, асфальт ва йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Пешку қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан “Йўл харита”си ҳамда Пешку тумани ҳудудида қурилиш кластерларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия тасдиқланади.
Қуйидагилар Комиссиянинг (Э.Ғаниев) асосий вазифалари этиб белгиланади:
а) Пешку туманининг Жонгелди массивида ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш имкониятларини ўрганиш ва мавжуд бўлган ҳар бир қурилиш материаллари хом-ашёларини чуқур қайта ишлаш лойиҳалари бўйича алоҳида ҳудудларни белгилаш.
Бунда, аниқланган ва белгиланган ишлаб чиқариш ҳудудларидан инфратузилма объектларигача бўлган масофа, шунингдек, Пешку қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларига энг кам харажатлар билан уланишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
б) Пешку қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш учун:
мавжуд саноат усулида ўзлаштириш имконияти бўлган норуда фойдали қазилмаларни чуқур қайта ишлаш, тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этувчи инвестиция лойиҳалари ҳамда истиқболли участкаларда геологик ўрганиш ишлари олиб бориш бўйича инвесторларга таклифлар тайёрлаш;
инвестиция таклифларини инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга етказиш, хорижий давлатларда ўтказиладиган форумларда масъул шахслар иштирокини таъминлаш;
қизиқиш билдирган инвесторлар билан музокаралар ўтказиш ва ўрнатилган тартибда қазилма конлардан фойдаланиш учун лицензиялар олишга кўмаклашиш;
талабгорлар юқори бўлган хом-ашёларни қайта ишлаш лойиҳалари бўйича инвесторлар ўртасида танлов ўтказиш, салоҳиятли инвесторларни аниқлашга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш.
в) Аниқлаб олинган ҳудудлар учун инфратузилма тармоқларини қуриш лойиҳаларини аниқлаб олиш, смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Инвестиция дастурларига киритилишини таъминлаш ва мазкур лойиҳаларни амалга оширилишини ташкил этиш.
г) Амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ҳамда хорижий давлатлар молия ташкилотлари кредитлари ва грантларини жалб этиш.
Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаолиятини бошлашга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш.
г) мазкур қарор билан тасдиқланган “Йўл харита”сида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу тадбирларнинг сифатли ва ўз муддатларида бажарилишини ташкил этиш.
Тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан хорижий инвесторларга ер майдонларини ажратиб беришнинг асосий шартлари этиб қуйидагилар белгиланади:
ташкил этиладиган корхонада замонавий, ресурсларни, шу жумладан энергияни тежовчи ҳамда атроф муҳитга минимал зарар етказувчи ускуналардан фойдаланиш;
фойдали қазилма бойликларини чуқур қайта ишлаш ҳисобига замонавий турдаги қурилиш материаллар ҳамда бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг иккинчи йилдан бошлаб камида 30 фоизини экспортга йўналтириш;
ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиладиган ишчи хизматчиларнинг камида 80 фоизини маҳаллий меҳнат ресурсларидан фойдаланган ҳолда ёллаш.
Мавзуга оид
12:11 / 19.06.2026
Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:56 / 06.06.2026