14:12 / 07.06.2019
12213

ЖАРдаги миллий боғдан 10дан ортиқ шер қочиб кетди

Фото: Pixabay

ЖАР шарқидаги миллий боғдан 14та шер қочиб кетди, Лимпопо провинциясидаги шаҳарлардан бирининг аҳолиси эҳтиёткорликка чақирилди, деб хабар берди Capricorn FM радиостанцияси.

"Пхалаборва шаҳри ва унинг атрофида яшовчилардан эҳтиёткорликка риоя қилиш сўралмоқда, чунки 14та шер эркинликда. Шерлар Крюгер миллий боғидан қочиб кетган", - дейилади радиостанция хабарида. ‏

News24 порталининг маълум қилишича, Лимпопо провинцияси ҳукумати миллий боғ вакиллари билан учрашувда йиртқичларни зудлик билан тутиб боққа қайтариш зарурлигини билдирган.

Аввалроқ Крюгер миллий боғида 2,5 ёшли гўдак леопард ҳужуми қурбонига айлангани хабар қилинганди. Парк рейнжерлари леопардни отиб ўлдиришган.

Top