Лукашенко Россия олдида "эмакламаслик" кераклигини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан етказилган сифатсиз нефть учун компенсация тўланиши масаласини ишбилармонларча ҳал қилишлари кераклигини айтди.
"Қичқириш, ҳужум қилиш кабиларни кераги йўқ, аммо ўз манфаатларини ҳимоя қилиш лозим. Лекин эмакламаслик керак. Ўтириб, ишбилармонларча ҳал қилиш керак", - дея Лукашенкодан иқтибос келтиради Sputnik Беларусь.
19 апрель куни «Белнефтехим» концерни «Дружба» нефть қувури орқали Россиядан келадиган нефть сифати кескин ёмонлашганини маълум қилганди. Натижада Беларусь ва қатор давлатлар Россия нефтини транзит қилиш ва қайта ишлашни тўхтатди.
Александр Лукашенко «Дружба» нефть қувури орқали келган ифлос нефтдан мамлакатдаги корхоналар юзлаб миллион доллар зарар кўрганлигини айтди.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024