Жамият | 09:30 / 08.06.2019
14601
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда газдан заҳарланган ўзбекистонликлар бўйича янги маълумот берилди

Фото: Николай Колесников

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 3 июнь куни Қарағанда шаҳрида маиший газдан заҳарланиш оқибатида шифохонага жойлаштирилган 12 нафар Ўзбекистон фуқаросининг барчасига 5 июнь куни тиббий муассасадан рухсат берилди.

Улар:

- Ҳусанов Сардор Тошкан ўғли, 20.07.2001 й.да туғилган;
- Жўраев Валентин Файзуллаевич, 15.04.1998 й.да туғилган;
- Ҳусанов Шариф Тошканович, 08.02.1973 й.да туғилган;
- Тошканов Алишер Эгамберди ўғли, 17.10.1996 й.да туғилган;
- Неъматов Баҳодир Ботир ўғли, 30.03.1992 й.да туғилган;
- Элбоев Одил Орипович, 12.04.1986 й.да туғилган;
- Элбаев Фаррух Орипович, 02.02.1992 й.да туғилган;
- Тошканов Шаҳзод Худойберди ўғли, 10.03.1999 й.да туғилган;
- Тошканов Достон Шариф ўғли, 24.10.1995 й.да туғилган;
- Тошканов Ойбек Қаҳрамон ўғли, 15.02.1996 й.да туғилган;
- Искандаров Обид Саллоҳидинович, 01.08.1995 й.да туғилган;
- Самиев Азизбек Асад ўғли, 01.01.1998 й.да туғилган.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Консул ва элчихонанинг меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси Қарағанда шаҳрига келган ҳамда ушбу ҳамюртларимизнинг паспортлари йўқлиги масаласи билан ҳам шуғулланмоқда. Маълум қилинишича, улар паспортларини рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш учун ўзларини таклиф қилган юртдошимизга топширишган.

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти чет элга кетаётган фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ҳеч қандай вазиятда бегона шахсларга бермасликни яна бир бор қатъий тавсия қилган.

Мавзуга оид