Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нур-Султон ва Олмаотадаги митингларда 100га яқин киши қўлга олинди
Нур-Султон ва Олмаотадаги рухсат берилмаган митингларда юзга яқин киши қўлга олинди, деб маълум қилди Қозоғистон ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Марат Кожаев.
Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар орасида "жамоатчиликка қарши мазкур тадбирларни ўтказишни тарғиб қилган ва фаол қатнашганлар бор".
Кожаев Нурсултон ва Олмаотадаги митинглар "Қозоғистонда тақиқланган экстремистик ташкилот чақириғи билан" ташкил этилганини айтди.
Якшанба куни Қозоғистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон президенти лавозими учун 7 номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловда мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев илк бор номзод сифатида иштирок этмаяпти.



Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
11:48 / 16.03.2026
Венгрия пойтахтида сайловлар олдидан оммавий митинглар ўтказилди
12:11 / 16.02.2026