19:10 / 09.06.2019
22629

Порошенко Украина бош вазири бўлишга тайёрлигини билдирди

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко парламентга муддатидан олдин сайловларда унинг "Европейская солидарность" партияси ғалаба қозонадиган бўлса, бош вазир бўлишга тайёрлигини билдирди. 

Порошенко апрелда бўлиб ўтган президент сайловларидаги мағлубиятидан сўнг сиёсатдан кетмаслигини айтганди. Унинг "Блок Петра Порошенко" партияси олий радага муддатидан олдин сайловлар олдидан ўз номини "Европейская солидарность" деб ўзгартирди.

Украина парламентига навбатдаги сайловлар октябрда ўтказилиши режалаштирилган. 

Top