Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда трамвай йўлидан чиқиб кетиб, автобусга урилди
8 июнь куни соат 17:00 ларда Самарқанд шаҳрида ҳаракатланаётган трамвай йўлидан чиқиб кетди. Шаҳарнинг Сартепа-Темирйўл вокзали йўналиши бўйлаб қатновчи 1-трамвай Сартепа массивида ўз йўлидан чиқиб кетган ва ўзи билан бир йўналишда кетаётган 4-автобусга бориб урилган.

Воқеа жойидан олинган суратни Kun.uz ўқувчиси таҳририятга юборди. Воқеа оқибатида жабрланганлар бўлмагани айтилмоқда. Самарқанд шаҳрида иккита трамвай линияси мавжуд бўлиб, улардан бири айнан Сартепа-Темирйўл вокзали йўналишида қатновчи 1-йўналишдаги трамвай йўлидир.
Асосан кўп қаватли уйлардан иборат ва аҳоли зич жойлашган Сартепа массивида трамвайнинг бошқа турдаги уловлар билан тўқнашиши биринчи марта содир бўлмаяпти. Бунгача ҳам 1-трамвай автобус машина ва ҳатто бошқа бир трамвай билан урилиб кетганди.
Мавзуга оид
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026