Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев инаугурация маросими ўтказиладиган санани маълум қилди
Қозоғистон президентлиги учун ўтказилган сайловларда ғалаба қозонган Қосим-Жўмарт Тўқаев инаугурация маросими 12 июнда ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди.
"Агарда МСК овозларни ҳисоблашни якунига етказа олса, инаугурацияни 12 июнда ўтказиш режалаштирилмоқда. 14 июнда Бишкекдаги ШҲТ саммитига йўл оламан", - деди Тўқаев.
Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда 9 июнь куни ўтказилган муддатидан аввалги президентлик сайловида ғалаба қозонди.
Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, унга сайловчиларнинг 70,76 фоизи (6,5 миллиондан ортиқ киши) овоз берган.
Сайловдаги давомат 77,4 фоизни ташкил этган.
Мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган ва 20 март куни президентлик ваколатини топширган Нурсултон Назарбоев илк бор сайловда номзодини илгари сурмади. Унинг партияси - «Нур Отан» президентлик учун Тўқаев номзодини кўрсатди.
Мавзуга оид
20:56 / 21.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашув ўтказди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026