Жаҳон | 00:28 / 11.06.2019
4283
1 дақиқада ўқилади

Британия бош вазири лавозимига 10 номзод кураш олиб борадиган бўлди

Фото: Reuters

Британиянинг Консерваторлар партияси етакчиси ва бош вазир лавозимларига 10 номзод кураш олиб боради, бу ҳақда партиянинг бошқарув қўмитаси 10 июнь куни эълон қилди.

Номзодлар рўйхатида собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, табиий захиралар вазири Майкл Гоув, қуйи палата собиқ раҳбари Андреа Лидс, амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант, Brexit масалалари бўйича собиқ вазир Доминик Рааб, халқаро тараққиёт вазири Рори Стюарт, ички ишлар вазири Сажид Жавид, соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок, меҳнат ва нафақа вазири Эстер Макви ва молия вазирлигининг қуйи палатадаги вакили Марк Харпер исмлари қайд этилган.

Букмекерлар ва сиёсатшуносларнинг фикрича, пойга етакчилари Жонсон, Хант, Рааб ва Гоув ҳисобланади.

Сайловлар жараёни июль ойининг ярмида тугаши кутилмоқда. Янги бош вазир сайлангунга қадар 7 июнда партия етакчиси ваколатларини расман топширган Тереза Мэй ушбу лавозимни эгаллаб туради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид