Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иван Голуновга қарши жиноий иш ёпилди. У озодликка чиқади
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев «Медуза» журналисти Иван Голунов жавобгарликдан озод қилинишини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, журналистнинг айбдорлиги исботланмаган ва унга қарши жиноий иш ёпилган.
«Журналист бугуноқ уй қамоғидан озод этилади», деб ваъда берди вазир.
6 июнь куни Москвада «Медуза»нинг махсус мухбири, ўзининг ўткир журналистик текширувлари билан танилган журналист Иван Голунов қўлга олинганди.
Катта миқдордаги наркотик моддалар сақлашда айбланаётган Голунов уй қамоғига ҳукм қилинди. Иван Голунов судда ўзининг айбсизлигини маълум қилди.
Шундан кейин Москвада ва Россиянинг бошқа шаҳарларида, шунингдек хорижда ҳам «Медуза» журналистини озод этишни талаб қилган ҳолда оммавий акциялар ўтказила бошланди.
10 июнь куни «Ведомости», «РБК» ва «Коммерсант» нашрлари душанба куни муқовасида «Мы Иван Голунов» («Биз Иван Голуновмиз») ибораси билан чиқиш қилди. Шу тариқа, бу газеталар наркотик сақлашда гумонланиб қўлга олинган журналистни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Мавзуга оид
09:45 / 10.12.2022
Журналист Голунов Россия ИИВдан 1,5 млн рубл ундирди
16:10 / 13.06.2019
Путин Голунов иши можароси ортидан икки генерални ишдан бўшатди
23:19 / 12.06.2019
«Путин 1 соат рўпарамда ўтирди» — Кремлга Голуновни қўлловчи футболкада кирган қиз ичкарида нималар бўлганини сўзлаб берди
21:50 / 12.06.2019