09:45 / 10.12.2022
6106

Журналист Голунов Россия ИИВдан 1,5 млн рубл ундирди

2019 йилда полиция томонидан гиёҳванд моддалар ташлаб қўйилган Иван Голунов 1,5 миллион рубл товон пули ундирди. У уларни гиёҳванд моддалар бўйича ноқонуний таъқибдан жабрланганларга ёрдам бериш учун юбориш ниятида.

Фото: Медуза

Журналист Иван Голунов, Москва шаҳар суди қарорига кўра, Россия Ички ишлар вазирлигидан маънавий зарар учун компенсация сифатида 1,5 миллион рубл (тахминан 20 минг евро) олиши керак. Бу ҳақда 9 декабрь, жума куни суд матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» агентлиги хабар берди.

2019 йилда полиция ходимлари Голуновга гиёҳванд моддалар ташлаб қўйиб, уни сотишга уринишда айблаган. 2021 йилда Москва шаҳар суди бунинг учун беш нафар собиқ полициячини 5 йилдан 12 йилгача умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди - кейинчалик бу жазо қисқартирилди.

Голунов маънавий зарар учун компенсация сифатида суддан 5 миллион талаб қилди - у қисман қаноатлантирди, Голунов Ички ишлар вазирлигидан бир ярим миллион рубл олади. Голуновнинг ўзи бу маблағни хайрия мақсадида, жумладан, Жиноят кодексининг гиёҳванд моддалар савдоси бўйича моддалари билан ноқонуний жавобгарликка тортилган одамларга ёрдам бериш учун ишлатиш ниятида.

Тергов жиноят сабабини полициянинг хизматда кўтарилиш истаги, шунингдек, шахсий манфаат кўриши деб ҳисоблаган бўлса-да, Голуновнинг ўзи буюртмачилар ҳозирча топилмаган ва жазоланмаган деб ҳисоблайди. 

Top