07:33 / 11.06.2019
17205

Порошенконинг мол-мулки ҳибсга олиниши мумкин

Фото : ukraina.ru

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг мол-мулки июнда ҳибсга олиниши мумкин. Бу ҳақда Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти раҳбари ўринбосари Андрей Портнов NewsOne телеканали эфирида маълум қилди. 

“Давлат терговлар бюроси бошланғич босқичда тергов бошлади. Биз ўз илтимосномаларимизда июндаёқ Порошенконинг барча активлари, пуллари ва кўчмас мулки ҳибсга олиниши масаласини қўймоқдамиз”, деб айтган Портнов. Унинг айтишича, собиқ президент мол-мулкини ҳибсга олиш учун бош прокурордан бошқа ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқ йўқ.  

Айни вақтда Украинада Порошенкога қарши бир нечта жиноий иш қўзғатилган. 

Top