09:56 / 11.06.2019
8032

Хитойда партия раҳбарларидан бири коррупцияга қарши кураш нишонига айланди

Фото: AP Photo / Andy Won

 Хитой коммунистлари партиясининг Ахлоқ масалалари бўйича Марказий кенгаши Хух-Хото (Ички Мўғулистон автоном маъмурий бирлиги маркази) шаҳри партия котибига нисбатан терговни бошлади. Антикоррупцион тузилма баёнотида амалдор Юнь Гуанчжун «жиддий қоидабузарлик»ка йўл қўйгани таъкидланган. 

  «Айни пайтда Юнь Гуанчжун ҳибсга олинган ва суриштирув давом этмоқда», — дейилади баёнотда.

2016 йил ноябрдан буён Хух-Хото шаҳри партия раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Юнь Гуанчжун Ички Мўғулистондаги Ордос округига ҳам раҳбарлик қилганди.

Хитойда коррупцияга қарши кураш «бешинчи авлод» вакиллари —  Си Цзиньпин бошчилигидаги раҳбарият  ҳокимиятга  келгандан буён кучайди. 2012 йилдан буён Хитойда юқори мансабдор шахслар нафақат лавозимидан бўшатилди, балки улар орасида умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганлар ҳам мавжуд.

Top