Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоят ҳокими йил давомида 11-сайёр қабулини Оқдарёда ўтказади
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 13 июнь куни Оқдарё туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказади. Самарқанд вилоят ҳокимияти матбуот хизматининг маълум қилишича, бу галги қабул Оқдарё туманидаги педагогика коллежи биносида ўтказилади.
«Сизни қийнаётган муммо ва мулоҳазаларингиз бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин»,- дейилади ҳокимият эълонида. Қабул ўтказиладиган коллеж манзили: Оқдарё тумани, Мустақиллик МФЙ, Зарафшон кўчаси, 84-уй.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 2019 йил ҳисобида 11-марта фуқаролар учун сайёр қабул ўтказмоқда. Шу вақтгача ўтказилган 10 та сайёр қабулда Турдимовга Самарқанд вилояти аҳолисидан 2 705 та мурожаат бўлган. Вилоят ҳокимияти ахборот хизматининг маълум қилишича, бу мурожаатлардан 1 412 таси ижобий ҳал қилинган.
Эркинжон Турдимов ўтказган сайёр қабулларда 228 та мурожаат рад этилган, 710 нафар мурожаатчига тушунтириш берилган. Қабуллар давомида 31 нафар раҳбарлар жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
17:20 / 13.01.2026
Ховосда фермерларнинг ерлари оммавий тортиб олиняпти
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:41 / 02.09.2025
Мактаб таъмирига жалб этилган ўқитувчилар воқеаси ортидан Ховос тумани ҳокими ҳайфсан олди
18:18 / 29.08.2025