Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Унда қайд этилишича, ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
Қонун лойиҳасида таъкидланишича, Миллий гвардия жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, аҳолини турли ички таҳдидлардан, жиноий ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, шунингдек Миллий гвардиянинг ваколатига киритилган давлат аҳамиятидаги махсус вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.
Ҳужжатда Миллий гвардия фаолиятининг асосий йўналишлари, асосий принциплари, Миллий гвардиянинг бошқа органлар, ташкилотлар ва фуқаролар билан ҳамкорлиги, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган.
Қонун лойиҳаси ўзбек тилида берилган бўлиб, унинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.
Мавзуга оид
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026
Ариқ ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаганлар жаримага тортилади
23:08 / 04.04.2026
Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
15:56 / 25.03.2026