20:30 / 15.06.2019
20687

Трамп Америка иқтисодиёти «мисли кўрилмаган» таназзулга учрашини айтди 

Фото: РИА Новости

АҚШ президенти Дональд Трамп агарда у 2020 йил ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонмаса, Америка иқтисодиёти инқирозга учрайди деб ҳисоблайди.

"Трамп иқтисодиёти рекордларни забт этмоқда ва кўп нарса ҳали олдинда... Бунга қарамасдан, агарда 2020 йилда мендан бошқаси ғалаба қозонадиган бўлса, у ҳолда илгари кўрилмаган бозорлар таназзули бошланади. Американинг буюклигини сақлаб қоламиз!" — деб ёзди у твиттерда.

Трамп иккинчи марта президентликка сайланишни мўлжалламоқда. Айни пайтда демократик партиядан ўндан ортиқ киши, жумладан собиқ вице-президент Жо Байден ва сенатор Берни Сандерс сайловда қатнашиш ниятини билдирди.

Top