Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний: Европада ядровий келишувни сақлаб қолиш учун озгина вақт қолди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Европа мамлакатларида Эрон ядровий дастури бўйича келишувни сақлаб қолиш учун озгина вақт қолганини айтди.
"Европаликларда келишувни сақлаб қолиш учун озгина вақт қолди", - деди Руҳоний. Унинг сўзларидан Al Arabiya телеканали иқтибос келтирмоқда.
Эрон президентининг қўшимча қилишича, "халқаро келишувнинг бузилиши минтақа фойдасига хизмат қилмайди".
8 май куни Ҳасан Руҳоний Теҳрон ядровий келишув бўйича мажбуриятларнинг бир қисмини тўхтатишини ва уни бажаришга қайтиш учун келишувнинг бошқа иштирокчиларига икки ой муҳлат берилишини маълум қилганди.
Эроннинг фикрича, келишув иштирокчилари, биринчи навбатда европаликлар унинг иқтисодий қисмидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришмаяпти, шунинг учун ҳозирги келишувдан маъно йўқ.
Мавзуга оид
09:45
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
09:28
АҚШ ва Эрон музокараларнинг биринчи раунди якунланди. Нималар маълум?
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026