Жаҳон | 17:00 / 17.06.2019
7905
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин илк бор КХДРга давлат ташрифи билан боради

Фото: Xinhua/Reuters

ХХР раиси 20-21 июнь кунлари давлат ташрифи билан КХДРга боради. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

"КХДР давлат кенгаши раиси, Корея меҳнат партияси раиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан ХХР раиси 20-21 июнь кунлари КХДРга давлат ташрифини амалга оширади", - дейилади хабарда.

Бу Си Цзиньпиннинг давлат раҳбари сифатида Шимолий Кореяга биринчи ташрифи бўлади.

Аввалроқ The National Interest Шимолий Корея дунёдаги энг кўпсонли махсус кучларга эгалигини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид