Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ: бюро ташкил этилгандан буён 54,5 трлн. сўм ундирилди
Бугун, 19 июнь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан Бюро фаолиятининг такомиллашуви ва асоссиз қарздорликнинг келиб чиқиши масаласида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда берилган маълумотларга кўра:
Бюро ташкил этилгандан буён 54,5 трлн. сўм маблағ ундирилган. Бунда электр энергияси учун ҳақ улуши – 26,7 трлн., табиий газ – 26,2 трлн., ичимлик суви – 1,5 трлн. маиший чиқинди – 90 млрд. сўмни ташкил қилади.
Бу кўрсаткич Бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткичга нисбатан 168 фоиз кўп демакдир.
“Ўзбекэнерго”, Ўзтрансгаз” ва сув таъминоти корхоналарининг жами 13.669 (газ – 4.255, электр – 6.562, сув – 2.852) нафар назоратчилари 5,9 трлн. сўм ундирган бўлса, бюронинг 5.439 нафар давлат инспекторлари томонидан 2018 йилнинг шу даврида 14,3 трлн. сўм ёки 8,3 трлн. сўм (139 %) кўп маблағ ундирилди, яъни камроқ ходим билан кўпроқ натижага эришилмоқда.
Суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасида 30,6 трлн. сўмга яқин ундирув амалга оширилган.
Бюро органлари томонидан фаолиятини бошлагандан ҳозирга қадар 1 трлн. 342 млрд. сўм нореал қарздорлик бўйича 243 та жиноят иши қўзғатилган.
Бюро ходимлари ўз вазифаларини бажаришда айрим фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолатларига ҳам дуч келишмоқда. Ўтган даврда, қаршилик кўрсатиш боғлиқ 319 та ҳолатлар аниқланиб, айбдорларга қонуний чора кўрилган.
Мавзуга оид
09:45 / 12.12.2025
Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан келаётган хабарлар фейк экани айтилди
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
10:06 / 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет элга чиқиши мумкин бўлади
14:24 / 17.11.2025