Козим Тўлаганов: қурилиш соҳасида кадрлар тақчиллиги кузатилмоқда

Фото: KUN.UZ
Қурилиш вазири ўринбосари қурилиш соҳасига чет элдан инвестор олиб кириш масаласига ойдинлик киритди. Унинг айтишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг аксарияти (давлат дастурларидан ташқари – таҳр.) инвесторлар ҳисобига амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, қурилиш индустриясида кадрлар тақчиллиги кузатилмоқда.
«Инвесторларни Ўзбекистонга олиб келиш масаласи барча даражадаги раҳбарларнинг кун тартибида турган масала. Бир мисол. Тошкент маркази Tashkent City қуриляпти. 8та лот 8та алоҳида мажмуа деганидир. Буларнинг барчаси инвестор ҳисобига бажариляпти.
Бюджетдан бирор сўм бу ерга сарфлангани йўқ. Давлат раҳбари томонидан қўйилаётган талаб бу. «Қишлоққурилишинвест» маблағининг асосий қисми ҳам четнинг (Осиё Тараққиёт банки) маблағи. Қайтариб бериш шарти билан олинган.
Бир мисол, ўтган йили Ўзбекистонда 5 млн квадрат метр қурилди. Бунақаси тарихда бўлмаган. Тошкентда энг кўп уй-жой қурилгани, 1987 йилда 1 млн 13 минг квадрат метр ҳисоботда қайд қилинган. Ўтган йили Тошкентнинг ўзида 1 млн 24 минг квадрат метр ҳисобланди.
Неча йиллар тўхтаб ётганди. Ҳеч нарса йўқ эди. На қурилиш ташкилоти, на саноати, на кадр бор эди. Ҳозир эса, мутахассисларни қайтадан ўқитиш, уларга сертификат бериш масалалари бўйича бошимиз қотяпти», - деди Тўлаганов.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
КХДР ўз қўшинларининг Россия-Украина урушида қатнашганини тасдиқлади
Жаҳон | 08:09
-
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди
Жаҳон | 08:05
-
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди
Жаҳон | 07:51
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
Мавзуга оид

08:05 / 22.04.2025
Биринчи чоракда қарийб 9 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилди

15:20 / 17.04.2025
Исломий инвестициялар потенциали – 4 триллион доллар. Унга очилиш учун эса бизда экотизим йўқ — мутахассислар

16:04 / 16.04.2025
Самарасиз иссиқхоналар Андижонга кўчирилиб, аҳолига берилади

22:13 / 11.04.2025