16:27 / 22.06.2019
42990

Фоторепортаж: Сенат XX ялпи мажлиси суратларда

2019 йил 21 июнда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги XX ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда республика ва хорижий ОАВ вакиллари қаторида Kun.uz вакиллари ҳам иштирок этди ҳамда мажлисда муҳокама қилинган ва маъқулланган ҳужжатлар ҳақида тезкорлик билан ўқувчиларига ахборот бериб турди.

Сенат ялпи мажлисининг биринчи қисмида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сенаторлар олдида нутқ сўзлади. Танаффусдан сўнг, “Туризм тўғрисида”, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”, “Қурол тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилиб, маъқуллашди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларни кўриб чиқишди. 

Булардан ташқари, “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунини кўриб чиқишди. 

Шундан кейин сенаторлар томонидан Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва маъқулланди.    

Умуман олганда, Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида 18 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан Сенатнинг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

Қуйида Сенатнинг 20-ялпи мажлиси чоғида олинган фотосуратлар жамланмаси билан танишишингиз мумкин. 

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Фавқулодда вазиятлар вазири биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев
сенатор Хидиров Очилди Гулатович
Инсон ҳуқуқлари вакил - Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев
Бухоро вилояти ҳокими, сенатор Ўктам Барноев
Сенат раиси Танзила Норбоева
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов
сенатор Авазхон Эргашев
Олий Суд раиси Козим Комилов
сенатор Одилжон Иминов

Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова
сенатор Рустамали Мажидов
сенатор Азим Латипов
Олий суд раиси К.Комилов ва Халқ таълими вазири Ш.Шерматов
Наманган вилояти ҳокими сенатор Хайрулла Бозоров

сенаторлар Тожибар Йўлдошева ва Шукуржон Маматқулов 

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари 
Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов

сенатор Қувондиқ Санақулов

сенатор Ботир Матмуратов
Сенат раиси Танзила Норбоева
Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев
Сенат раиси Танзила Норбоева
сенатор Толибжон Мадумаров

сенатор Сайёра Абдукаримова 
Сенат раиси Т.Норбоева ва ўринбосари С.Ортиқова

 

Top