23:03 / 24.06.2019
30297

Сартепа да кўча ўртасидаги қудуқ машиналарни ағдармоқда (Видео)

Сартепа Самарқанд шаҳридаги энг аҳоли зич жойлашган ва машиналар серқатнов ҳудудлардан бири. Шаҳардаги биринчи трамвай линияси (яқинда яна бир марта ўз йўлидан чиқиб кетган трамвай) ҳам айнан кўп қаватли биноларга бой бўлган Сартепа ҳудудидан ўтади.

Самарқанд шаҳрининг кўп кўчаларида бўлгани каби бу ерда ҳам кўча ўртасидаги канализация қудуғи машиналар қатновига халақит бермоқда. Kun.uz ўқувчиларидан бири корхонасининг назорат камерасига тушиб қолган бир ҳолат видеосини таҳририятга юборди.

Унда айнан Сартепага кираверишдаги ўша қудуққа ғилдираги кириб кетган «Дамас» ағдарилгани кўринган. Бу видео келгач, Kun.uz мухбири воқеа жойига борди ва қудуқ ҳамон очиқ ҳолатда ётганига гувоҳ бўлди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу қудуқ кўпчиликка зарар етказади, аммо у ҳамон очиқ ётибди.

Шу ўринда Самарқанднинг ҳавас қиларли даражада бўлмаган йўлларида бундай очиқ қудуқлар оз эмаслигини таъкидлаш керак...

Top