Ўқувчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси янги дастур асосида аниқланади

Мактаб ўқувчиларининг инглиз тилини билиш даражаси янги, миллий дастур асосида текширилади. Бу ҳақда Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази ахборот хизмати маълумот бермоқда.
Маълум қилинишича, «Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг инглиз тили билим даражасини аниқлаш бўйича барқарор компьютерлаштирилган баҳолаш тизимини жорий этиш» лойиҳаси инглиз тилини билиш даражасини баҳолашнинг янги мезонларини ва усулларини ишлаб чиқиш ва халқ таълими соҳасига татбиқ этишни мақсад қилади. Бунда компьютердаги мантиқий тузилган тестлар ёрдамида ўқувчиларнинг инглиз тилида фикрлай олиш маҳорати баҳоланади.
Шунингдек, инглиз тилида эркин суҳбат қура олиш ва ўз фикрини ёзма равишда ифодалай олиш қобилияти ҳам алоҳида ёндашув асосида текширилади.
Бу лойиҳа АҚШнинг Янгстаун давлат университети профессори, инглиз тилидаги билимларни баҳолаш бўйича халқаро консультант Девид Киес ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.
Девид Киеснинг қайд этишича, лойиҳанинг учта асосий афзаллиги мавжуд:
Биринчидан,бу Халқ таълими вазирлигига бутун Республикадаги ўқувчиларнинг компьютерни билиш ва техникани тушуниш саводхонлигини оширишда кенг имконият беради.
Иккинчидан, ушбу лойиҳа республиканинг турли ҳудудларидаги ўқувчиларнинг билимини солиштириш ва қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. Масалан, Намангандаги инглиз тили тести натижасини Бухородаги натижалар билан таққослаш мумкин.
Учинчидан, тест топшириғи жараёнида ўқувчилардаги бир-бирларидан кўчириб олиш ёки тест жараёнида чалғиш ва тест топширувчилар суҳбат ўтказиш жараёнида уларнинг гапларини бўлиш каби ноқулайликарга йўл қўйилмайди.
«Ушбу тизим синов тариқасида 21 июнь куни Бухорода, 26 июнь куни Наманганда ўтказилди, 28 июнда Тошкент шаҳрида ҳам ўтказилади. Лойиҳада 6-, 9-, 11-синф ўқувчилари иштирок этишди. Натижалар ижобий. Тизим 2019 ─ 2020 ўқув йилидан республиканинг барча ҳудудларига жорий этилиши режалаштирилган», ─ дейди профессор Киес.
«Ушбу лойиҳа таълим тизимида фақатгина ўзбеклар орқали амалга оширилаётган ягона лойиҳа ҳисобланади. Бу лойиҳадаги тест тузувчилар ҳам, техник мутахассислар ҳам, платформа муаллифлари ҳам, назоратчилар ҳам фақатгина ўзбеклар. Мен бу ютуқ билан ўзбекларни табриклайман» , ─дея қўшимча қилди Девид Киес.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда масжид таҳоратхонасида газ портлади
Ўзбекистон | 13:46
-
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги «тарихий шартнома» имзоланди
Ўзбекистон | 12:58
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл туташувларида ўтказиш қобилияти оширилади
Иқтисодиёт | 12:52
-
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
Ўзбекистон | 12:49
Мавзуга оид

20:50 / 25.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси

20:38 / 20.03.2025
Трамп таълим вазирлигини ёпмоқда: демократлар судга ариза топширди

20:49 / 15.03.2025
Ўзбекистонда хусусий мактаблардаги ўқувчилар сони 100 мингдан ошди

11:02 / 12.03.2025