17:00 / 28.06.2019
11255

«Милан» Европа Лигасидан четлатилди

Фото: AC Milan

«Милан» клуби 2019/20 мавсумида Европа Лигасида иштирок этмайдиган бўлди.

«Россонери» 2015-2018 йиллар давомида молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун Спорт арбитраж суди томонидан шу тарзда жазоланди. 

«Милан» клуби Европа Лигасидан ўз хоҳиши билан четлатилди, аммо катта миқдорда жарима тўламайдиган ва 2022 йилгача барча қарзлардан қутулиш мажбуриятини зиммасига оладиган бўлди. Италия матбуоти хабарига кўра, «Милан» раҳбарияти УЕФА билан шундай жазо ҳақида келишиб олишни маъқул кўрган.

Энди «Рома» Европа Лигасидаги иштирокини саралаш босқичидан эмас, балки гуруҳ босқичидан бошлайди. А Серияда 7-ўринни эгаллаган «Торино» эса Европа Лигаси саралашида иштирок этади.

Top