Ўзбекистон | 07:00 / 29.06.2019
74789
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилди - Бош прокуратура

Ўзбекистон Бош прокуратураси Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» болалар истироҳат боғидаги аттракционда рўй берган ҳодиса юзасидан маълумот берди.

«2019 йил 28 июнь куни соат 12.30ларда Жиззах шаҳар, «Наврўз» маҳалласи ҳудудидаги «Истиқлол» болалар истироҳат боғидаги ЯТТ «Маматқулов Бурхон»га қарашли «Учар тарелка» аттракциони айланаётган вақтида аттракционнинг «тарелка» қисми таянч ўқига пайвандлаш чокидан узилиши оқибатида 7 метр баландликдан ерга қулаб тушган бўлиб, 8 нафар мижоздан бир нафари, яъни 1999 й.т. Х.М. «ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати» олиб воқеа жойида вафот этган.

«Учар тарелка» аттракциони 2019 йил март ойида «Истиқлол» болалар истироҳат боғига ўрнатилган бўлиб, ЯТТ «Маматқулов Бурхон» томонидан фойдаланиб келинган.  

Воқеа содир бўлган жойга вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, Жиззах шаҳар прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ва бошқа тезкор ходимлар чиқишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан 28.06.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади бош прокуратура маълумотида.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Мавзуга оид