Ўзбекистон | 16:30 / 30.06.2019
36766
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви Қаршига кўчиб ўтди
«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу қарор жойларда муаммо ва вазифаларни тезкор ҳал этиш, углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини бевосита назорат қилиш дастурининг амалга оширилиши учун қабул қилинди.
Энди «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси 35-уй манзилида жойлашган.
Маълумот учун, «Ўзбекнефтгаз» биноси шу вақтга қадар Тошкент шаҳри Истиқбол кўчаси 21-уй манзилида жойлашган эди. Компанияга 2019 йил 14 февралидан буён Баҳодир Сиддиқов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
22:19 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев газ қазиб олишни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024