09:32 / 04.07.2019
9247

«Реал» ҳужумчиларидан бирини 20 млн еврога сотиб юборди

Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Рауль де Томас фолиятини «Бенфика»да давом эттирадиган бўлди. У Лиссабон клуби билан 5 йиллик шартнома тузган.

«Клуб Раулга қилган хизматлари учун ва «Реал»га келган вақтидан бошлаб ўз ишига фидойилик кўрсатгани учун миннатдорлик билдиради. Биз унга фаолиятининг янги босқичида омад тилаймиз», – дейилган Мадрид клуби расмий хабарида.

Marca`нинг ёзишича, трансфер 20 млн еврога амалга ошган – «Бенфика» дастлаб 35 млн евро сўраётган «Реал»ни нархни пасайтиришга кўндира олган.

24 ёшли де Томас «Реал»нинг ўз тарбияланувчиси саналади. Ўтган мавсумни у «Райо Вальекано»да ижарада ўтказиб, Ла Лиганинг 33та ўйинида майдонга тушган ва 14та гол уриб, 1та голга ҳаммуаллиф бўлган.

Top