Жамият | 11:48 / 05.07.2019
14340
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

Тошкент шаҳрида “Халқаро Олимпия куни” доирасида қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

5 июль куни: “От спорти паради" ўтказилиши муносабати билан соат 19:00 дан 21:00 гача А.Темур шох кўчасининг А.Темур хиёбони айланма йўлидаги қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

6 июль куни: “Оммавий юриш марафони”ни ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан  И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид