Жаҳон | 07:50 / 07.07.2019
11432
1 дақиқада ўқилади

Эрон уранни юқори даражада бойитишни бошламоқда

Фото: Tasnim

Эрон 7 июлдан уранни 5 фоизгача бойитишни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон олий раҳбари маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий маълум қилди, деб хабар берди Fars ахборот агентлиги.

Унинг айтишича, ушбу қадам жаҳон ядро энергетикаси ривожи манфаатларига жавоб беради.

“Биз мутлақ тинч мақсадни кўзлаймиз, чунки иқтисодиётимиз ва саноатимизда электр энергияга эҳтиёж мавжуд”, деб айтган Вилоятий.

Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон 7 июлдан уранни 3,67 фоиздан юқорироқ даражада бойитишни бошламоқчилигини маълум қилган. У, шунингдек, Европа ва АҚШга музокараларга қайтишни тавсия қилган. Руҳоний ядро келишувининг бошқа иштирокчилари келишув шартларига 100 фоиз амал қилсалар, Эрон ҳам уларга тўлиқ амал қилишини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид