08:27 / 08.07.2019
5823

Ҳиндистондаги йўл-транспорт ҳодисасида 29 киши ҳалок бўлди

Фото: Financial Express

Ҳиндистон шимолида жойлашган Агра шаҳридаги каналга автобус қулаши оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда India Today нашри хабар берди.

Таъкидланишича, автобусда жами 40 киши бўлган.  Полиция воқеа жойида 27 жасадни аниқлаган. Шунингдек, 16 га яқин киши жабрланган, улар шифохоналарга етказилган. 

Уттар-Прадеш штати полицияси ҳалокат рулда ухлаб қолган ҳайдовчи сабабли юз берганини маълум қилган. Лакхнаудан Деҳлига йўналаётган автобус каналга 4,5 метрлик баландликдан тушиб кетган. 

Top