00:41 / 08.07.2019
18007

Сергеевнинг голи Бабаяннинг жамоасини мағлуб этган ўйиндан фотогалерея

Фото: Маъруф Асқаров / Tribuna.uz

Ўзбекистон Лига Кубогида 3-тур ўйинлари якунланди. Ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилган «Пахтакор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқди. «Локомотив» эса гуруҳда қолиб кетди.

Бугун «Локомотив»нинг асосий дарвозабони Жавоҳир Илёсов уйланди. Балки шу сабабдир, балки Бабаян учун бу кубокнинг қизиғи йўқдир, хуллас «Локомотив» ўйинга асосий таркиб ўйинчиларисиз тушди. Қўқонда ҳам шундай таркибда ўйнаган Бабаян шогирдлари йирик ҳисобда мағлуб бўлишганди.

Ўйинда «Пахтакор»га ғалаба келтирган голни Игорь Сергеев киритди. Захирадан майдонга тушган Игорь биринчи имкониятиданоқ унумли фойдаланиб, гол урди. Шу куни «Пахтакор» ҳар икки голни ҳам бош билан урганини таъкидлаш керак.

Tribuna.uz фотомухбири қизиқарли кечган «Пахтакор» - «Локомотив» ўйинини стадиондан кузатди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Top