Ўзбекистон | 11:00 / 10.07.2019
37388
1 дақиқада ўқилади

Президент фармони: МИБ жамғармасига ажратмалар миқдори камайтирилади

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан табиий газни ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар, қўшилган қиймат ва акциз солиғини чегириб ташлаб, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади.
 
Илгари тушган маблағларнинг 10 фоизи ўтказилган.

Бундан олдин, МИБ табиий газ учун тўловларни йиғиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид