Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг расман биринчи шахсига айланди
Шимолий Корея давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин мамлакат конституциясига тузатишлар киритилгандан кейин Шимолий Кореянинг расмий раҳбарига айланди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Ким Чен Ин аввал Шимолий Корея етакчиси ҳисобланса-да, мамлакатнинг номинал раҳбари Олий халқ йиғини президиуми раиси ҳисобланган. Ҳозирда бу лавозимни Цой Рен Хэ эгалламоқда.
Конституциянинг янгиланган 100-моддасига кўра, эндиликда “Шимолий Корея давлат кенгаши раиси мамлакатни билдирувчи олий етакчиси ҳисобланади”.
12 апрелда Ким Чен Ин Шимолий Корея давлат кенгаши раиси лавозимига қайта сайланганди. Давлат кенгаши раиси Олий халқ йиғини томонидан сайланади. Унинг ваколатлари муддати парламентнинг жорий таркиби ваколатлари муддати (5 йил) билан мос келади.
Мавзуга оид
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025