Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги сайёҳлар нимадан норози?
«Миллий тикланиш» нашри Самарқандга саёҳат ва бошқа мақсадларда келган хорижий меҳмонлар билан сўров ўтказди. Унда сайёҳлар Самарқанддаги туристик муҳитдаги бир қатор камчиликларни санаб ўтишган.
Португалиялик Антонио Гомиш:
«Меҳмонхоналарда интернет тезлиги ниҳоятда паст, хоналарда хизматчилар билан боғланиш учун чақирув телефони йўқ».
Ҳиндистонлик Умеш Ҳайтан:
«Сайёҳларнинг миллати ва динини эътиборга олган ҳолда овқатланиш жойлари ташкил этилса, айни муддао бўлар эди. Шаҳардаги барча кафе ва ресторанларда мол гўштисиз тайёрланадиган таомларни топиш иложсиз».
Покистонлик Ризвон Азиз Муҳаммад:
«Ўзбекистонга асосан кекса ёшдаги сайёҳлар келишини инобатга олиб, уларнинг саломатлигини яхшилаш учун туристларга тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ».
Германиялик Томас Мюллер:
«Тарихий обидаларга кириш чипталари нархларида тафовут бор. Нархлар бир хил этиб белгиланса яхши бўларди. Шунингдек, темирйўл вокзалидаги ерости йўлига эскалатор ўрнатилса, юк билан келган туристлар учун ҳам, маҳаллий аҳоли учун ҳам қулай бўларди».
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026