Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яширинча олиб киришга уринилган 51,1 млн сўмлик маҳсулот тўхтатиб қолинди
Айрим фуқаролар томонидан хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини республикамизга ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишлар учрамоқда.
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган поезд йўловчиси Ю.А.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида умумий қиймати 10,5 миллион сўмлик салкам 300 дона 170 литрдан ортиқ ичимликлар борлигини аниқланди.
Шунингдек, “Олмаота-Нукус” йўналиши билан кириб келган поезд йўловчиларидан Б.М. ва К.О.нинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада ушбу шахсларнинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 13 минг дона электрон сигаретлар ва бошқа маҳсулотлар борлиги маълум бўлди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 51,1 млн. сўмни ташкил этар экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:59 / 23.01.2026
“Божлар пасайтирилса, маҳсулот нархи арзонлашарди”: импорт соҳасида тадбиркорлар ҳукуматдан қандай ёрдам кутяпти?
09:42 / 22.01.2026