Жамият | 21:17 / 12.07.2019
3309
2 дақиқада ўқилади

Беларусдаги чемпионатда Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни эгаллади

12 июль куни Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳарбий хизматчилари ўртасида кўпкураш (командирлик стартлари) ва ҳарбий – амалий кўпкураш бўйича ўтказилган чемпионатлар ўз якунига етди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси ҳам иштирок этиб, юқори натижаларга эришди. Мусобақа якунларига Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

Умумжамоа Командирлик стартларида Беларусь жамоаси  1728 очко йиққан бўлса, ўзбекистонлик ҳарбийлар 1694 очко йиғишга муваффақ бўлди. Учинчи ўрин қирғизистонликларга насиб этди. Ҳарбий амалий кўпкурашда Беларусьда – 21221 очко, Ўзбекистонда – 20957 очко, 20009 очко билан эса  россияликлар кучли учликни якунлаб берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шахсий ҳисобда «Командирлик стартлари» номинацияларида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар қуйидаги натижаларни кўрсатишди: «Бригада командири» – 2 ўрин подполковник Д. Хаитов (426 очко), «Батальон командири» – 1 ўрин майор Ш. Ишмуратов (454 очко), «Гуруҳ командири» – 3 ўрин Капитан Б. Мадаминов (404 очко), «Взвод командири» – 2 ўрин капитан А. Усманов (410 очко). 

13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма  жамоаси юртимизга қайтиб келади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид