Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
ИИВ хабарига кўра, полковник Рустам Абдумажитович Тошпўлатов - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Рустам Тошпўлатов бу лавозимда бироз аввалроқ Ички ишлар вазири ўринбосарига айланган полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров ўрнида иш бошлади.
Шунингдек, подполковник Элдор Маҳмудович Алкаров - Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Подполковник Олим Мардонович Файзиев эса Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғига айланган.
Мавзуга оид
08:47 / 01.06.2026
Раҳбарлик лавозимларига номзодлар сунъий интеллект орқали баҳоланиши мумкин
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026