Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда 14 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди
Бангладешнинг олтита районида яшин уриши оқибатида ўн тўрт киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди, деб хабар берди Dhaka Tribune газетаси.
Пабна округида далада ишлаётган тўрт киши, жумладан, бир ота ва унинг икки ўғли ҳалок бўлган.
Майменсингх округида балиқ овлаётган йигитни чақмоқ уриб ҳалок қилган, укаси эса жароҳатланган. Ушбу округда яшовчи яна икки киши ҳам яшин уриши натижасида ҳалок бўлган.
Чуаданга округида машинага банан ортаётган уч кишини чақмоқ уриб ҳалок қилган бўлса, яна икки киши Сунамганж округида табиий офат зарбасига дуч келган. Уларни касалхонага олиб келишган, аммо бу вақтда улар ҳаётдан кўз юмган бўлган.
Нетракона округида мол боқаётган фермер, Ражшахи шаҳрида эса далада ишлаётган деҳқон яшин қурбонига айланган.
UNB агентлигининг маълумот беришича, шу йилнинг май ойидан июнига қадар яшин уриши оқибатида 126 киши ҳалок бўлган, 53 киши жабрланган.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
07:35 / 17.02.2026
Харита: Ер юзида яшин энг кўп кузатиладиган ҳудудлар
14:33 / 14.02.2026
Яшин тушдими ёки AI маҳсули? Ҳокимлик Ўзгидромет хабарини рад этди
13:18 / 01.12.2025