08:09 / 13.07.2019
20037

ИИВ Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий аппаратида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

ИИВ сайтида эълон қилинган хабарга кўра, подполковник Мансур Абдуғафурович Сатторов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мансур Абдуғафурович Сатторов

2019 йилнинг июнь ойи охирларида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган полковник Дониёр Тошхўжаев ИИВ Тергов департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари лавозимини эгаллади.

Бундан олдин, ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи тайинланганди.

Top